Россия-Хитой товар айирбошлаш ҳажми 29 фоизга ошди
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп.

Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг июлигача 29 фоизга ошди ва 97,71 млрд долларни ташкил қилди. Унга кўра, Хитой Россияга 36,26 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўп эканини билдиради.
Россиядан Хитойга етказиб бериш ҳажми 48,8 фоизга ошиб, 61,44 млрд долларни ташкил этган.
Таъкидланишича, 2021 йилда Россия–Хитой савдоси 35,8 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 146,89 млрд долларга етган.







