Россиянинг энг замонaвий қуролларида Ғарб технологиялари қўлланилган
Британия экспертлари бу бўйича маълумот берди.

Россиянинг Украинада қўллаётган энг замонавий қуролларини ишлаб чиқаришда Ғарб электрон қурилмаларидан фойдаланилган. Бу ҳақда Британия Қироллик бирлашган мудофаа тадқиқотлари институти ҳисоботида сўз боради.
Экспретлар Украинада қолдириб кетилган ракета ва техникалар намуналарини ўрганган. Хусусан, энг замонавий қурилмаларда АҚШ, Япония, Тайвань ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 450 дан ортиқ турли компоненлар аниқланган. Улар “Искандер”, “Торнадо-С” ва бошқа тизимларда, учувчисиз техникаларда ва радиоэлектрон кураш воситалари таркибида бўлган.
2014 йилда уларнинг бир қисмини сотиб олиш чеклаб қўйилган, аммо Россияга олиб кирилишда давом этган. Уларнинг айримлари иккиламчи товар кўринишида ҳамон РФга импорт қилинмоқда, хусусан, микрочиплар ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин.
Аввалроқ Ғарбнинг Россия нефтига қўйилган айрим чекловлари бекор қилингани тўғрисида хабар берилганди.








