Зеленский Путин билан учрашадими?
Кремль Эрдўғоннинг учрашувни ташкил қилиш таклифига жавоб қайтарди.

Кремл Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Украина ва Россия раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш таклифига жавоб қайтарди.
Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва Туркия раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлайди, бироқ ҳозир Украина музокараларда иштирок этишни истамаяпти.
Шунингек, Россия вакили Путиннинг Зеленский билан учрашишга тайёрлигини тасдиқламаган. У яна бир бор Украинани музокаралар жараёнига тўсқинлик қилаётганликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, Песков аввалроқ Россия Украинага бостириб киришда ҳозирча “ўз салоҳиятининг кичик бир қисмидан фойдаланаётганини” айтган эди. Бундан ташқари, Владимир Путин Россия Украинада “ҳали жиддий ҳеч нарса бошламаганини” билдирганди.








