Ўзбекистон

Фарғонанинг айрим ҳудудлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда бунга оид қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Фарғонанинг айрим ҳудудлари кенгайтирилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

 

Қарор лойиҳаси билан Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳри таркибига ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилиши кўзда тутилаётган бўлиб, Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарларига ажратилаётган ер майдонларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Хусусан, Фарғона шаҳри таркибига Фарғона туманидан ўтаётган ер майдонига «Янги Ўзбекистон» боғи, 80 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча ва оилавий поликлиника қурилиши мақсад қилинган.

 

Шунингдек, Қўқон шаҳри таркибига Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара туманларидан ўтаётган ер майдонларида 150 та кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари барпо этилиши ҳамда Марғилон шаҳри таркибига Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ҳисобидан ўтаётган ер майдонларида кичик саноат зоналарини, 108 та кўп қаватли турар жой бинолар қурилиши айтилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.