Ўзбекистон

Сизлар мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифани очиб бердингиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ўзбекистонлик шахматчиларни чемпионлик билан қутлади.

Сизлар мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифани очиб бердингиз — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

“Қадрли шахматчилар! Азиз фарзандларим!

 

Аввало, сиз, азизларни ва сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли халқимизни мамлакатимиз ҳаётида улкан қувончли воқеа – Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳар томонлама муносиб иштирок этиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

 

Сизлар дунёнинг манаман деган шахмат усталари иштирокида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган, 188 та жамоа иштирок этган ушбу энг нуфузли шахмат мусобақасидаги улкан ғалабангиз билан мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифани очиб бердингиз.

 

Бутун халқимиз дунёдаги ана шу мусобақаларда сизларнинг ҳар бир баҳсингизни “ойнаи жаҳон” ва Интернет орқали катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб борди.


Ўз навбатида, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ёш шахматчиларимиз ҳам бундай юксак ишончни оқлаб, халқимизга ёрқин ғалабаларни тортиқ этдилар.


Ҳеч шубҳасиз, сизларнинг бу улкан ғалабангиз Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлди.

 

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов каби ўғлонларимизнинг истеъдодига бутун дунё яна бир бор тан берди.

 

Айниқса, Жаҳонгир Воҳидовнинг сўнгги ўйиндаги ғалабаси терма жамоамизнинг тарихий ғалабасини таъминлади.

 

Шуни алоҳида ғурур билан таъкидлаш керакки, спортнинг шахмат турида бутун дунёда ном чиқарган Ҳиндистон, АҚШ, Арманистон, Нидерландия, Испания, Буюк Британия, Германия каби давлатлар вакиллари иштирок этган ушбу олимпиадада терма жамоамиз аъзолари ҳар томонлама муносиб иштирок этиб, биронта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади.

 

Сизлар шу тариқа ўзбек шахмат мактабининг шон-шуҳратини юксак босқичга олиб чиқдингиз. Сизлар каби азму шижоатли, ватанпарвар ёшлар энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”, десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан.

 

Мана шундай зукко ва катта салоҳиятли ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун ота-оналарингиз ва устозларингизга чин юракдан ташаккур изҳор этаман.


Ўзбекистоннинг шахматчи қизлари ҳам ушбу халқаро мусобақада муносиб иштирок этиб, ўзларининг салоҳияти баланд эканини яққол намойиш қилдилар. Шу ўринда уларга  ҳам чин қалбимдан тасанно айтаман.

 

Бугун ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда  чинакам фидойилик кўрсатган терма жамоамизнинг тажрибали мураббийлари Иван Соколов, Владимир Егинга ҳам ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман. 

 

Сизларнинг бугунги мисли кўрилмаган ғалабангиз юртимизда баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спорт, хусусан, шахмат соҳасига берилаётган катта эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин амалий натижасидир.

 

Ишончим комилки, 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам мамлакатимиз вакиллари муносиб иштирок этиб, юқори марраларни забт этади.

 

Юксак ғалаба яна бир бор барчангизга муборак бўлсин, азиз фарзандларим!” — дейилади табрикда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сизлар мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифани очиб бердингиз — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz