Ўтган етти ойда Ўзбекистон 438 миллион долларлик электротехника экспорт қилган
Шунингдек, соҳага жалб қилинган инвестициялар ҳақида маълумот берилди.

Ўтган етти ойда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн сўмни, экспорт эса 438 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.
Бундан ташқари, 54,7 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 23 та лойиҳа ишга туширилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника товарлари 48 давлатда сотилмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 9 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулот ва бутловчи қисм ишлаб чиқариши ўзлаштирилгани очиқланди.







