Ўзбекистон

Самарқандда иккита Дамас ўзаро тўқнашиб кетди

Оқибатда бир нафар йўловчи вафот этган.

Самарқандда иккита Дамас ўзаро тўқнашиб кетди

 

Жорий йилнинг 3 август куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 2 та Дамас иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, автоҳалокат ўша куни соат 20:00 атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 9-километрида юз берган. Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган Дамас ҳайдовчиси автомашина бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Дамаснинг олд тарафига бориб урилган. 

 

Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, йўловчи шифохонада вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Ласетти ва Ваз-21063 русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлганди.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандда иккита Дамас ўзаро тўқнашиб кетди | Zamon.uz