Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган ипотека марказини бориб кўрди

Президент мутасаддиларга томорқа ипотекасини жорий қилиш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган ипотека марказини бориб кўрди

 

 

Бугун, 10 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш доим муҳим масала. Давлат ва хусусий сектор томонидан кўплаб уйлар қурилаётгани бунга имконият яратмоқда. Уларни сотиб олиш учун кўмаклашиш мақсадида ипотека кредитлари таклиф этилмоқда. Лекин бу борадаги имконият ва тартиблардан ҳамма ҳам хабардор эмас.

 

Масалан, жорий йилда ипотека кредитлари учун тижорат банкларига бюджетдан 13 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Лекин олти ойда аҳолига бу маблағларнинг 30 фоизи берилган, холос.

 

Шу боис Президент 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада бюрократияни камайтириш, аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказлари ташкил қилиш зарурлигини айтган эди.

 

Биринчи шундай марказ Тошкентда иш бошлади. Бу ерда ипотека бозоридаги таклифлар умумлашган ва шаффоф тизим йўлга қўйилган. Ташриф буюрувчиларга Тошкент шаҳрида қурилаётган уйлар, уларга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Олди-сотди, гаров ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш тартиби, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларида ҳам ёрдамлашилади. Энг муҳими, барча хизматлар бир жойда кўрсатилади.

 

“Халқимиз турмушини яхшилаш учун қанча қарорлар чиқяпти, қулайликлар яратиляпти. Лекин кўпчилик бундан тўла хабардор эмас. Билганлар ҳам қаерга боришни билмай, овора бўлади. Бу марказ уй олишни истаганларга комплекс хизмат кўрсатиб, оғирини енгил қилади. Энди марказнинг электрон платформаларини ривожлантириб, одамларга янада қулайлик яратиш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Давлат раҳбари минглаб одамлар томорқа учун ипотекадан фойдалана олмаётганига эътибор қаратиб, мутасаддиларга бу бўйича кўрсатмалар берди.

 

“Томорқа ипотекасини жорий қилиш керак. Томорқа ипотекаси бу халқ ипотекаси бўлади”, – деди Президент.  

 

Марказда қурилиш ва девелопер компаниялар ўз офисларини ташкил этган. Харидорлар учун барча шароитлар яратилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган ипотека марказини бориб кўрди | Zamon.uz