Тошкентдаги 5 қаватли бинода ёнғин чиқди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги қурилиши битмаган кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати дастлабки маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, соат 19:37 да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасидаги янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:30 да қуршаб олинган ва соат 20:39 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








