Хитойнинг навбатдаги ҳарбий машқлари оролни "қамал қилиш"га қаратилган
Бунга жавобан Тайван ҳам машғулот ўтказишни бошлаган.

Хитой армияси Тайван атрофида янги ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди, уларга оролни “блокада қилиш ва қамал қилиш” киради. Бу ҳақда "South China Morning Post" нашри хабар берди.
Пекин Хитой ҳарбийлари тўрт кунлик ўқ отиш машқларидан сўнг Тайван атрофидаги сув ва ҳаво ҳудудида қўшма машғулотларни давом эттиришини маълум қилди, дея қайд этади газета.
Пекин денгиз хавфсизлиги бошқармаси уч кун давомида Нансан оролининг шарқий сувларига киришни 8:00 дан 18:00 гача чеклаш ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жозеф Байден Хитой армиясининг Тайван қирғоқлари яқинида ўтказаётган ҳарбий машғулотлари минтақада ҳарбий кучларнинг янада кучайишига сабаб бўлмайди, деб ҳисоблаган эди.







