Франсия энергетика соҳасида мисли кўрилмаган даражада оғир вазиятда
Кондиционер ишлаётган вақтда эшиги очиқ турган дўконлар жарима тўлайди.

Францияда электр энергиясини тежаш мақсадида бир қатор чекловлар жорий этилди.Биринчи жарималар хонада кондиционер ёқилган ҳолда эшиклари очиқ турган Париждаги дўконларга берилди, деб ёзади "Парисиен газетаси".
Дўконларда кондиционер ёқилган вақтда эшикларни очиқ сақлашни тақиқлаш тўғрисидаги фармон кучга кирган. Франция пойтахтидаги тақиқ 25-июлдан кучга кирган бўлса-да, дўконларга янги талабга мослашиш учун уч ҳафта вақт берилди. 11-августдан Париждаги дўкон эгалари жаримага тортила бошлади. Улар 150 евро миқдорида жарима тўлайди.
Париж полицияси янги тартибга риоя этилишини текшириб боради.Бундан ташқари, савдо шохобчалари тунги вақтда ёритилган белгиларни ва ҳавони вентиляция қилиш тизимини ўчириб қўйиши керак. Франция энергетика соҳасида мисли кўрилмаган даражада оғир вазиятда.







