Samsung собиқ раҳбарларидан бири афв қилинди
У 2018 йилда пора беришда айбланганди.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Samsung Electronics вице-президенти Ли Чже Ёни афв этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Ли Чже Ён 2018 йилда 2.5 йилга қамалганди. Уни мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хега пора беришда айблашган.
Ён 2021 йилда муддатидан олдин озодликка чиққан. Аммо тўлиқ ҳуқуқлари тикланиши учун президент томонидан афв қилиниши керак бўлган. Жанубий Корея адлия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда бу йил жами 1691 киши афв қилинган.
Шу билан бирга Юн Сок Ёль собиқ президент Ли Мён Бакни озод қилмади. Давлат раҳбари бу билан ўз рейтингининг пасайишидан хавотирга тушган.







