Сўнгги 3 йилда мобил алоқа абонентлари сони қарийб 3 миллионга ошган
Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.

Мамлакатимизда охирги уч йил давомида мобил алоқа абонентлари (жисмоний шахслар) сонининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, абонентлар сони 25 857,6 мингтага етди.
2020 йил 1 июль ҳолатига, абонентлар сони 22 849,1 мингтани ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 24 869,1 минг нафарга етгани қайд этилган.







