Олмалиқда юк машинаси ағдарилиб кетди
ЙҲХБ ҳодиса сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида юк ортилган Камаз автомашинаси ағдарилиб кетгани айтилган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Ҳодиса бугун, 13 август куни соат 19:00 да Олмалиқ шаҳрининг “Еҳтиром” кўчасида содир бўлган. Мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Дамас ҳайдовчиси 1968 йилда туғилган Н .С. тартибга солинмаган жойда йўлдан ўтаётган пиёдага йўл бериш мақсадида тўхтаган ва у билан бир йўналишда бўлган ЗИЛ-4502 юк машинаси ҳайдовчиси Р. Б. руль бошқарувни йўқотиб, ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган, автомобилларга техник шикаст етган. Ҳозирда холат бўйича Олмалиқ шаҳри ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








