Макрон Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
Президент фикрича, бу Европада хавфсизликни сезиларли даражада мустаҳкамлайди.

12 август, жума куни Париж шаҳрида Франция Президенти Эммануел Макрон Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишини ратификация қилувчи протоколларни имзолади. Бу ҳақда “Le Figaro”газетаси хабар тарқатди.
“Финляндия ва Швециянинг бу танлови ўз минтақаларида ва Европада хавфсизликни мустаҳкамлайди”, — дейилади тегишли ҳужжат баёнотида.
Ғарб ОАВларининг ёзишича, Шимолий Атлантика альянсининг 24 давлати аллақачон ушбу Скандинавия давлатларининг ташкилотга аъзолигини маъқуллаган. Уларнинг қўшилишларини тўлиқ ратификация қилиш учун НАТОнинг барча иттифоқчиси миллий даражада тегишли ҳужжатларни тасдиқлаши керак.








