Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор трансплантология ва кардиохирургия мутахассислари тайёрланади

Бу йўналишларда ўқув жараёни 3 йил давом этади.

Ўзбекистонда илк бор трансплантология ва кардиохирургия мутахассислари тайёрланади

 

 

2022/2023 ўқув йилидан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика  шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Трансплантология” ва “Кардиохирургия” мутахассисликлари бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги бўйича таълим олиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

 

Муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан маҳаллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда ушбу мутахассисликлар бўйича ўқув дастурлари тузиш бўйича топшириқлар берилди.

 

“Кардиохирургия” ва “Трансплантология” мутахассисликларининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, уларга фақатгина “Хирургия” буйича магистратура ёки “Умумий хирургия” клиник ординатура (резидентура)ни битирган мутахассислар ҳужжат топшира олади.

 

Номзодлар умумий танлов асосида қабул қилиниши белгиланган бўлиб, бу йўналишларда амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни 3 йил давом этади.

 

Маълумот учун, жорий ўқув йилидан бошлаб мақсадли ва тўлов-контракт асосида ўқишга кирган клиник ординаторларнинг ўқув жараёни биринчи ва иккинчи (ўқиш муддати 3 йил бўлган мутахассисликлар учун) йиллари тиббиёт институтлари клиникаси ва ихтисослашган марказларда ўқитилади. 

 

Ўқув даврининг битирув (иккинчи, учинчи) йилининг иккинчи семестрида (ўқув муддатининг охирги ўқув семестрида) ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўқув амалиёт семестри ўтказилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда илк бор трансплантология ва кардиохирургия мутахассислари тайёрланади | Zamon.uz