Ўзбекистон

Самарқандлик эркак 2 нафар жиззахликни пичоқлаб қўйди

Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этган.

Самарқандлик эркак 2 нафар жиззахликни пичоқлаб қўйди

 

 

Жиззах шаҳрида 8 август куни мавсумий ишчилар ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди. 

 

Қайд этилишича, ўша куни соат 21:30 ларда Зарбдор тумани Тараққиёт маҳалласи ҳамда Фориш тумани “Боғдон” ҚФЙда истиқомат қилувчи 38 ва 31 ёшли икки фуқаро ўзаро гаплашиб турганда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Қангли қишлоғида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро уларнинг суҳбатига келиб қўшилган.

 

Зарбдорлик шахс самарқандлик эркакнинг кўйлаги чўнтагидан ҳазиллашиб 50 минг сўм пулларини олиб қўйган вақтида жанжал келиб чиққан. Низо давомида булунғурлик шахс сумкасида бўлган ошхона пичоғи билан ушбу икки фуқарога тан жароҳати етказган. Оқибатда Зарбдор туманида яшовчи фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган, тан жароҳати олган иккинчи шахс эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандлик эркак 2 нафар жиззахликни пичоқлаб қўйди | Zamon.uz