Тошкентнинг асосий кўчаларидан бири номаълум муддатга ёпилди
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Навоийшоҳ кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.








