Ҳиндистон қачон жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига киради?
Мамлакат бош вазири бу бўйича режаларни очиқланди.

Ҳиндистон 2047 йилда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига киради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нарендра Моди маълум қилди.
"Кейинги 25 йил ҳал қилувчи давр бўлади", — деган сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, 2047 йил, мустақилликнинг 100 йиллигида Ҳиндистон энг ривожланган мамлакатлардан бирига айланиши керак.
Моди ёшларни шу мақсадга эришиш учун қасамёд қилишга чақирган. Бош вазир бу қасамёд беш тамойилдан иборатлигини айтган: Ҳиндистон тараққиёти учун қатъий ҳаракат; мустамлака қарамлигининг барча изларини йўқотиш; миллий мерос билан фахрланиш; бирлик ва фуқаролик мажбуриятларига амал қилиш.
Ҳиндистон душанба куни мустақилликнинг 75 йиллигини нишонламоқда.







