“Ўзгидромет” 16 август кунги об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Бугун республиканинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

“Ўзгидромет” 16 август куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24, кундузи 37-39 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28, кундузи 35-40 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлар ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 29-34 даража бўлади.








