Ўзбекистон

БМТ Ўзбекистонга чигирткаларга қарши курашда амалий ёрдам кўрсатмоқда

Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан бу бўйича муҳим лойиҳа амалга оширилмоқда.

БМТ Ўзбекистонга чигирткаларга қарши курашда амалий ёрдам кўрсатмоқда

 

Марказий Осиёда чигирткалар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хавф солувчи ўткир минтақавий муаммо ҳисобланади. Масалан, 2020 йилда чигирткалар “ҳужуми” 327,4 минг гектар майдонга тарқалган.

 

Зарарли ҳашаротлар билан боғлиқ муаммонинг глобал моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатларига «Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)» минтақавий лойиҳаси доирасида ёрдам кўрсатмоқда. Мазкур лойиҳа Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга ошириляпти.. Бу орқали  Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалигига ҳам, давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига, шунингдек, чигирткаларга қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мумкин.

 

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида юқорида қайд этиб ўтилган мамлакатларга чигирткаларни кузатиш ва назорат қилиш учун ускуналар ва жиҳозлар, шахсий ҳимоя воситалари, шунингдек, хавфли зараркунандаларга қарши курашиш учун чигирткаларни назорат қилиш бўйича янги билим ва технологиялар тақдим қилинади. Шунингдек,  билим ва кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Масалан, лойиҳа доирасида жорий йилнинг июль ойи охирида Тошкент шаҳрида ФАО халқаро маслаҳатчиси, геоахборот тизимлари бўйича эксперт Надия Муратова ЎЗбекистон Республикаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари, Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар вакиллари учун бир қатор тренинглар ўтказди. Тренинглар мавзуси Автоматлаштирилган маълумотларни йиғиш тизими (ASDC) ва Кавказ ва Марказий Осиёда чигирткаларни бошқариш тизими (CCALM) каби масалаларга бағишланди. Тренингларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 25 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этди.

 

ASDC 2013 йилда Кавказ ва Марказий Осиёдаги чигирткалар бўйича маълумотларни тўплашни стандартлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, дастлаб 2014-2015 йилларда Грузия, Россия ва Ўзбекистонда синовдан ўтган ва ҳозирда кўплаб мамлакатларда амалга оширилмоқда. ASDC атроф-муҳит хавфсизлиги ва операторларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олган чигирткаларни ўрганиш ва чигирткаларга қарши ишлов бериш тўғрисида маълумот тўплашни осонлаштириш учун яратилган.  Ушбу маълумотлар мобил алоқа орқали онлайн режимида "Кавказ ва Марказий Осиёда чигирткаларни бошқариш тизими" (CCALM) географик ахборот тизимига узатилади, бу бошқа маълумотлар билан биргаликда чигирткалар ҳолатини таҳлил қилиш ва башорат қилишни яхшилашга имкон беради.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

БМТ Ўзбекистонга чигирткаларга қарши курашда амалий ёрдам кўрсатмоқда | Zamon.uz