Наманганда автомашиналар рақам ўрнига чақалоқ исмини ёзиб ҳаракатланди
Ҳолат юзасидан ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Наманган шаҳрида автомашиналар чақалоқ исмини давлат рақамига ёзиб, гурух бўлиб ҳаракатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Кеча, 15 август куни фарзандли бўлган ота оғайниларига илтимос қилиб, уларнинг автомашиналарига «Муҳаммадбашир» исми туширилган қоғозни ёпиштирган ҳолада гуруҳ бўлиб ҳаракатланган.
Ҳолат юзасидан транспорт воситаларининг барчаси жарима майдонига жойлаштирилган.








