Жаҳон

Норвегия нима учун Европага газ етказиб беришни ошира олмаслигини тушунтиради

Мамлакат ҳозирда Германия табиий газга бўлган эҳтиёжининг 30 фоиздан ортиғини қопламоқда.

Норвегия нима учун Европага газ етказиб беришни ошира олмаслигини тушунтиради

 

Норвегия Германия ва Европага газ етказиб беришни кенгайтириш имконига эга эмас. Бу ҳақда Норвегия бош вазири Ёнас Гаҳр Стере Германия канслери Олаф Шолс билан Ослода бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

 

У Норвегия ҳозирда газ экспортини оширганини ва ҳозирда "етказиб бериши мумкин бўлган максимал миқдорда" эканини таъкидлади.

 

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Россия Украинага бостириб кирганидан бери Норвегияда газ қазиб олиш деярли 10 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни қўшимча равишда ошириш фақат янги газ конларини очиш билангина амалга оширилиши мумкин.

 

Бош вазир Норвегия Германия ва Европага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ газ ва нефть етказиб бераётганини таъкидлади. Хусусан, қироллик Германияга Россиядан кейин иккинчи йирик газ етказиб берувчи ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.