Тошкент вилоятида янги темир йўл кўприги қурилиши бошланди
Кўприк келаси йил фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Назарбек шаҳарчаси ҳудудида темир йўл қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 398 метр, кенглиги 22 метр, кўприкости баландлиги эса 7 метр бўлган тоннель типидаги йўл ўтказгич қурилади.
II босқичда автомобиль йўли кўприги ҳамда темирйўл кўприги барпо этилади.
Кўприкни 2023 йил фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Эксплуатация унумдорлиги: 32 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли ва ўтиб-қайтаётган бошқа ҳайдовчиларнинг вақти тежалади, автомобиллар тирбандлиги бартараф этилади.







