Бугундан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди
Республикага Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” 18 август куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23,кундузи 31-36 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 22-27 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” 18–25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши ҳақида маълум қилганди. Унга кўра, 18-20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати 27-32 даражагача пасаяди.








