Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади
Мусобақада спортчилар 51 та олтин медални қўлган киритди.

Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақада 24 та спорт туридан жами 268 нафар ўзбекистонлик вакиллар қатнашган. Улар ўйин давомида 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритди.








