Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Саудиянинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди

Унда мамлакатнинг 20 га яқин энг йирик компания ва корпорация раҳбарлари иштирок этган.

Шавкат Мирзиёев Саудиянинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

Тадбирда инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ҳамда  подшоҳликнинг «ACWA Power», «SABIC», «Saudi National Bank», «Al Rajhi Capital», «Ma'aden», «Petromin» «Jamjoom Pharma», «SEDCO», «Salic», «Albawani», «Ajlan & Bros», «Desert Technologies» каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.

 

Давлат раҳбарининг хорижга ташрифлари давомида ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланган. Бундай мулоқотлар манфаатлар туташган нуқталарни аниқлаш, саноат кооперацияси ва инвестицион ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият.

 

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун улкан салоҳиятга эга. Кейинги йилларда Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб, қўшма корхоналар очилмоқда.

 

Президент кеча Валиаҳд шаҳзода билан музокараларда икки томонлама савдо айланмасини бир неча карра кўпайтириш, тадбиркорларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш бўйича келишувга эришилганини таъкидлади.

 

Бу ҳамкорликдаги бизнес учун қулай имконият. Хусусан, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш, хорижий сармоя иштирокини кенгайтириш учун энг қулай шароитлар яратилмоқда.

 

Ўзбекистонда муваффақиятли иш юритаётган Саудия компанияларининг тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Масалан, “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда 2 миллиард 600 миллион долларлик йирик энергетика лойиҳалари бошланган.

 

Иштирокчиларнинг эътибори ташриф арафасида ўтган Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгаши йиғилишининг мисли кўрилмаган натижаларига қаратилди. Жумладан, унинг якунида умумий қиймати 14 миллиард долладан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланди.

 

Ўтган 30 йилда бундай улкан келишувларга эришилмагани, саудиялик ҳамкорлар учун энг яхши шароитлар яратиш ишлари давом эттирилиши таъкидланди.

 

Давлат раҳбари Саудия компанияларини янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

 

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев икки томонлама шерикликни ривожлантиришга доир фикрларини баён қилди. Хусусан, саудиялик ишбилармонлар Ўзбекистондаги йирик банклар, саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишга таклиф этилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун энг истиқболли соҳалар сифатида “яшил” энергетика ва “яшил” иқтисодиёт кўрсатиб ўтилди.

 

Ўзбекистон шамол электр станцияларини барпо этиш, “яшил” водород ишлаб чиқариш, муқобил энергетикани ривожлантириш, саноатда рақамлаштиришни чуқурлаштириш ва қўшма илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш борасида фаол ҳамкорликка тайёр экани таъкидланди.

 

Ўзбекистон етакчиси мамлакат рақамли иқтисодиёт, био ва нанотехнологиялар, дастурий таъминот, инновациялар ва сунъий интеллект соҳаларида шерикликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини қайд этди.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва туризм лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш таклиф қилинди.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда Саудия тараққиёт фонди иштирокида сув ва электр таъминоти борасидаги инфратузилмавий лойиҳаларни такомиллаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.

 

Ҳамкорлик қилиш таклифига жавоб берар экан, Саудия Арабистони компания, холдинг ва корпорациялари раҳбарлари Ўзбекистонда фаол бизнес учун яратилган шароитларни юксак баҳоладилар. Ўз чиқишларида улар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режаларини баён қилиб, турли хил йўналишларда ўзаро алоқалар ва шерикликни ривожлантиришга доир нуқтаи назари билан бўлишдилар.

 

Президент Шавкат Мирзиёев саудиялик ҳамкорларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини диққат билан тинглаб, барча лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини қайд этди.

 

Мутасаддиларга таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатлари кўрсатилган комплекс “Йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди. Шу орқали ташриф доирасида эришилган барча келишувлар ижроси учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Саудиянинг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди | Zamon.uz