Starbucks тармоғининг номи ўзгарди
Аввалроқ собиқ қаҳвахоналар тармоғининг учта эҳтимолий номини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар топширилганди.

Тармоқ эгаларидан бири, рэпер Тимати ўз Instagram саҳифасида маълум қилишича, Россиядаги собиқ Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг номи Stars Coffee’га ўзгарди.
Starbucks 23 май куни Россия бозорини тарк этиб, 130 та қаҳвахонани ёпишини маълум қилганди.
Кейинчалик эса 15 июль куни ресторатор Антон Пинский, рэпер Тимати ва сенатор Арсен Каноковнинг «Синдика» компанияси Starbucks’нинг маҳаллий бизнесини сотиб олишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қаҳвахоналар тармоғининг учта эҳтимолий номини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар топширилгани хабар қилинганди.







