Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин чиқди
Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.

Бугун соат 09:40 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган 8-қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.







