КХДР: Сеулнинг ядро қуролидан воз кечиш ҳақидаги таклифлари аҳмоқлик
Аввалроқ Жанубий Корея Пхеньянга ядро қуролидан воз кечиш эвазига иқтисодий ёрдам таклиф қилганди.

КХДР Сеулнинг ядро қуролидан воз кечиш ҳақидаги таклифини ҳеч қачон қабул қилмайди. Бу ҳақда Ким Чен Иннинг синглиси, Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси тарғибот бўлими раҳбари Ким Е Чжон маълум қилди.
"Улар кейинги сафар қандай сурбетларча таклиф билан келишини билмайман, аммо биз ҳеч қачон бу билан иш олиб бормаймиз", — деган сиёсатчи.
У Жанубий Корея президенти таклифини "аҳмоқликнинг чўққиси" деб атаган. Чжонннинг фикрича, "миллий бойлик бўлган ядро ракеталарини иқтисодий ёрдамга алмашиш Юн Сок Ёлнинг қай даражада соддалигидан далолат беради".
Бундан ташқари, Ким хоним яна бир бор Сеулни Шимолий Кореядаги эпидемиологик вазиятни ёмонлашувида айблаган.
Аввалроқ Юн Сок Ёль Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни яхшилашда воситачи бўлишга тайёрлигини айтганди.







