Шаҳрисабзда 2 кунлик чақалоқ туғуруқхонада вафот этди
Ҳолатни вилоят прокуратураси назоратга олган.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 7 август куни 2 кун аввал туғилган чақалоқ вафот этди. Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўша кунни ўзида иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.








