Ўзбекистон

Андижонда яна бир тадбиркор ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди.

Андижонда яна бир тадбиркор ўзини осиб қўйди

 

Ижтимоий тармоқда андижонлик тадбиркор Жалақудуқ туманида ўзи қураётган мактабнинг спорт залида осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳодисага тадбиркор пулларини ололмагани сабаб бўлгани айтилмоқда. 

 

Расмий хабарга кўра, 20 август куни Улуғнор тумани “Бобур” МФЙ Фурқат кўчасида яшаган фуқаро В.А Жалақудуқ туманидаги 29-сонли мактаб спорт залида ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. 

 

Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизаси бюроси экспертлари иштирокида кўздан кечирилганида, унинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.

 

Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Аниқланишича, тадбиркорга ҳеч ким, на прокурор, на ҳоким тазйиқ ўтказмаган.

 

“Тадбиркорга қурилиши олиб борилаётган лойиҳа қийматининг 85 фоизи миқдорида маблағ ажратилган”, — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

 

Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 45 ёшли тадбиркор ўзига тегишли мевали боғда жонига қасд қилиб, вафот этганди. Ушбу воқеадан икки кун кейин унинг отаси ҳам оламдан ўтган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Андижонда яна бир тадбиркор ўзини осиб қўйди | Zamon.uz