Бугун республиканинг қатор вилоятларида кучли шамол кузатилади
Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

“Ўзгидромет” 21 август куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси 13-15, кундузи 27-29 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16, кундузи 24-29 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 26-31 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 27-32 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража бўлади.








