Туркияда йўловчи автобус ҳалокатга учради
Сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши қурбон бўлган.

Кеча, 20 август куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Мардин вилоятида тўртта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Йўловчи автобус кўчада тўхтаб турган тез ёрдам ва ўт ўчириш машинасига, шунингдек, «Илҳас» ахборот агентлигининг жонли эфирни транслация қилувчи машинасига бориб урилган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлган ва 26 киши жароҳатланган. Уларнинг 6 нафари оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автоҳалокатда 16 киши вафот этгани хабар қилинганди. Қурбонлар орасида 3 нафар ўт ўчирувчи, 4 нафар соғлиқни сақлаш ходими ва икки журналист ҳам бор.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








