Хитой навбатдаги ҳарбий машғулотни бошламоқда
Бу бўйича мамлакат расмийлари огоҳлантириш билан чиқди.

Эртага, 22 август куни Шарқий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат денгиз хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ўқ отиш билан боғлиқ амалиётлар Чжэцзян провинцияси яқинида маҳаллий вақт билан соат 02:00 дан 16:00 гача амалга оширилади. Бу вақт оралиғида мазкур зонада кемалар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2–3 август кунлари АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой қаршилигига қарамай, Тайванга ташриф буюрганди. Шундан сўнг орол атрофида ҳарбий машғулотлар бошлаб юборилган.








