Франция бош вазирининг рейтинги Макронникидан ошиб кетди
Элизабет Борн машҳурлик рейтингида Эммануел Макронни ортда қолдирди.

Франция бош вазири Элизабет Борннинг машҳурлик рейтинги президент Эммануел Макрондан тўрт фоизга ошиб кетди. Сўров натижаларига кўра, август ойида Макронни маъқуллаш рейтинги 37 фоизга етган, сўровномада иштирок этганларнинг 63 фоизи эса унинг фаолиятидан норозилигини билдирган. Шу билан бирга, 75 фоиз франсузларнинг Макроннинг хавфсизлик соҳасидаги фаолиятидан норози экани қайд этилган.
Хабар қилинишича, президент сайловчилар, хусусан, йирик тадбиркорлар, 65 ёшдан ошган фуқаролар ва ўзи асос солган “Олдин, Республика!” партияси тарафдорлари орасида ҳам обрўсини йўқотмоқда.
Айни пайтда, бош вазир Борннинг машҳурлик рейтинги, аксинча, ўсиб бормоқда. Респондентларнинг 41 фоизи унинг фаолиятини маъқуллайди. Тадқиқот натижаларига кўра, Борн ёшлар, ёш тадбиркорлар ва савдогарлар орасида машҳур бўлиб бормоқда.







