Жаҳон

FT: Африкада озиқ-овқат инқирози хавфи бор

Россиядан ўғитлар экспорти чекланиши бунга сабаб бўлиши мумкин.

FT: Африкада озиқ-овқат инқирози хавфи бор

 

Россиядан минерал ўғитларнинг етказиб берилишининг камайиши Африка давлатларида йирик озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда  Financial Times маълум қилди.

 

Нашрнинг қайд этишича, Ғарб санкциялари РФнинг ўғит экспорт қилишининг чекланишига олиб келди. Москванинг бу маҳсулотларнинг глобал бозордаги улуши 15 фоизни ташкил этади.

 

Россия банкларининг SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилиши Африка давлатларининг минерал ўғитларни сотиб олишини қийинлаштирган. Financial Times’нинг Gro Intelligence таҳлилий марказига таяниб маълумот беришича, қитъага бу турдаги маҳсулотларнинг етказиб берилишининг оз миқдорда пасайиши ҳам ҳосилдорликнинг кескин камайишига олиб келади. Бу қурғоқчилик билан қўшилиб озиқ-овқат етишмовчилиги инқирозини янада кучайтиради. Нидерландиянинг IDH маркази Саҳройи Кабирдан жанубдаги давлатларда бу ҳолат ҳозирнинг ўзида кузатилаётганини таъкидлаган.

 

McKinsey консалтинг компанияси бу инқирознинг оқибатлари 2007-2008 йилги молиявий инқироздан ҳам оғир бўлишини тахмин қилган. бундан ташқари, халқ ғалаёнлари кучайиши эҳтимоли ҳам юқори экани қайд этилган.

 

Аввалроқ БМТ дунё мамлакатларини оммавий очлик хавфидан огоҳлантирганди.  

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

FT: Африкада озиқ-овқат инқирози хавфи бор | Zamon.uz