Ўзбекистон

Отангга бор, онангга бор ёхуд йиллар давомида ечимини кутган муаммолар

Сарсон бўлган тадбиркорлар, йўл, сув, электр энергиясидан қийналаётган аҳоли... Фарғонадаги сайёр қабулда муаммолар қандай ечим топди?

Отангга бор, онангга бор ёхуд йиллар давомида ечимини кутган муаммолар


 

Жорий йилнинг ўтган даврида Фарғона вилоятидаги Президент Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонасига вилоят аҳолисидан 73 минг 148 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 69 минг 115 таси кўриб чиқилган. Шундан 36 минг 490 таси ёки 52,7 фоизи ижобий ҳал қилинган, 30 минг 970 дан зиёд ёки 44,8 фоиз масалага ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ечим топилган бўлса, яна бир қисм мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган.   
 

Риштоннинг Полвонобод қишлоғида 1960 йилларда қурилган шийпон анчадан бери бўш турган эди. Шу қишлоқлик тадбиркор Икромжон Маматқулов бу ерда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида янги бино қуриш таклифи билан чиқди. Бу масала ҳам шу ерда ўрганилиб, ҳал қилингач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Айни пайтда янги бинони қуриш ишлари бошланган. 
 

Бағдодлик 23 ёшли тадбиркор Шерзодбек Абдухалилов тумандаги кичик саноат зонасида ихчам инкубаторлар, музқаймоқ, кўмир брикетлари ва кир ювиш воситалари тайёрлаш ускуналари-ю, дастгоҳларини ишлаб чиқармоқда. Бу йил у фаолиятини кенгайтириш учун банкдан кредит олмоқчи бўлди, аммо иши ҳадеганда битавермади. Ўша кунларда давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказди-ю, бу масала қабулнинг ўзида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди. Тадбиркорга яқинда 350 млн сўм кредит берилди. 
 

Қўқон шаҳрининг “Ашурали Зоҳирий” маҳалласи ўрамида узоқ вақтдан бери бўш турган ерлар маҳалланинг10 нафар тадбиркорига ажратиб берилди. Улар орасида Мунаввар Ашуров ҳам бор. Бунга қадар хонадонида трикотаж маҳсулотлари тайёрлаб, йиллар давомида бу ишнинг ҳадисини олган тадбиркор йигит ҳозирча маҳалласидаги 20 нафар хотин-қизни ишли-жойли қилди. 
 

Мурожаатлар асосида тадбиркорлик, балки йўл, сув, электр энергияси каби одамлар турмушидаги энг бирламчи масалаларга оид мурожаатлар ҳам жойига чиқиб ўрганилиб, муаммолар аҳоли ва секторлар билан кенгашилган ҳолда ҳал қилиб берилмоқда. Бувайда туманининг бироз чеккароқ, марказдан узоқроқ ҳудуди – Чўтака маҳалласида 30 йилдан буён ичимлик суви муаммо, кўчалар лой – чанг эди.
 

Шу пайтгача бу кўчалардан 3 км йўл босиб сув ташиб ичган чўтакаликлар шу масалаларга ечим сўраб мурожаат қилгач, 900 та хонадонни қийнаб келаётган мазкур тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича маҳаллий дастурларга таклиф тайёрланди. Бу йил маҳаллий дастур асосида 6 млрд сўм эвазига ҳудудни тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш учун икки босқичда иш бошланди. 

 

Қувасой шаҳрининг “Қалъача” маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида ҳудуддаги 14 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳам кун тартибида турган эди. Бу бўйича ҳам таклиф тайёрлаб берилгач, маҳаллий дастур асосида ажратилган 76 млн сўм эвазига 1,4 км тармоқ тортилиб, 14 хонадонга сув кириб борди. 
 

Қўқонлик икки фарзанднинг отаси Улуғбек Йўлдошев 16 ёшда юрак хасталигига учраган, ногиронлик нафақаси ҳисобига кун кечирмоқда. Юрак жарроҳлигини ўтказишга эса, табиийки, имкон қилолмади. Айни шундай оғир паллада давлат унга ёрдам қўлини чўзди. Мурожаати асосида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 40 млн сўм ажратилгач, мураккаб юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказилди.
 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Отангга бор, онангга бор ёхуд йиллар давомида ечимини кутган муаммолар | Zamon.uz