Ўзбекистон

Ўз брендига эга ишбилармонлар кўпайиб бормоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент илғор тадбиркорларга давлат мукофотини топширди.

Ўз брендига эга ишбилармонлар кўпайиб бормоқда — Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 22 август куни Халқаро конгресc марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ишбилармонларини байрам билан табриклаб, тадбиркорлар Ўзбекистон иқтисодий қудратини оширишда асосий куч эканини таъкидлади.

 

“Жамиятда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан яхшиланди. Тадбиркорларга нисбатан мана шундай ёндашув бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 августдаги фармонига мувофиқ, Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Тадбирда давлат раҳбари 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга ана шу орден ва медалларни топширди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 августдаги қарори билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этиилган эди. Ушбу мукофотга сазавор бўлган 100 нафар тадбиркорга ҳам жойларда ушбу янги кўкрак нишони топширилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўз брендига эга ишбилармонлар кўпайиб бормоқда — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz