Германияда Украинага ҳарбий ёрдам учун захиралар тугади
Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири маълумот берди.

Германия мудофаа вазирлиги Украинага ўз захираларидан ҳарбий ёрдам кўрсата олмаслигини маълум қилди.
Бундан олдин ГФР парламентининг уч нафар депутати Киевга ҳарбий ёрдамни кўпайтиришга чақирганди. Улар немис армиясининг сўровлари иккинчи даражага қўйилиши зарурлигини, Украинани қўллаб-қувватлаш устувор вазифага айланиши зарурлигини айтган.
Аммо мудофаа вазирлиги Бундесвер бундан ортиқ заифлашиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.
“Биз охирги чизиққа етиб келдик”, – деган мудофаа вазири Кристин Ламбрехт.
Аввалроқ Германия канцлери немис армиясида йўқ қуроллар Украинага берилаётганини маълум қилганди.







