Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси ишчиси ток уриб, вафот этгани айтилди
Ҳодиса бугун тушлик вақтида содир бўлган.

Бугун, 23 август куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходими иш вақтида ток уриб, ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Nasafnews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, корхонага қарашли подстанция хизматининг 38 ёшли ходими С. Б. тушлик пайтида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган.
“Деҳқонобод тумани Бойқўрғон қишлоғига борган вақтда юраги тўхтаган ва улар биринчи ёрдам кўрсатишган. Кейин ишчи Ғузор тумани шифохонасига олиб келинган ва вафот этган”, — дея маълумот берган корхона раҳбари Эркин Пардаев.
Марҳум ишчи Ғузор тумани Батош маҳалласида истиқомат қилган.








