Ўзбекистон

Сайёҳлар сонини 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз—Президент

Шавкат Мирзиёев Самарқандда барпо этилган Халқаро туризм марказининг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

Сайёҳлар сонини 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз—Президент

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

“Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

 

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!”, — деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

 

Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд. 

 

Марказ лойиҳасини ишлаб чиқишда тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилган. Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этган.

 

“Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.


Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.


Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор. 


Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз”, деди Президент.


Маълум қилинишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви каби нуфузли халқаро тадбирлар ҳам яқин ойларда Самарқандда бўлиб ўтади.

 
Келгуси йилда қадимий шаҳарда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув Кенгашининг йиллик йиғилиши ва Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси ҳам ўтказилади.


Президент сўзининг якунида Самарқанд қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган ушбу қурилишларни амалга оширишда меҳнат қилган барча қурувчи ва мутахассисларга, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотларга, чет эллик ҳамкорларга, Самарқанд аҳлига, кўпмиллатли бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сайёҳлар сонини 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз—Президент | Zamon.uz