Абдувоҳидовнинг ўрни “совишга улгурмади”
Унинг ўрнига янги Президент маслаҳатчиси тайинланди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Президент фармони билан мазкур лавозимга Одил Каландарович Абдурахманов тайинланди.
У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори сифатида фаолият юритаётган.








