Дунёда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим даражаси пасайди - ЖССТ
Ташкилот бунинг сабабини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик эпидемиологик бюллетенига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланиш бир ҳафта ичида 9 фоизга, ўлим даражаси эса 15 фоизга камайди.
Касалланиш барча олтита минтақада пасайди, Африкада (25 фоизга), Европада (20 фоизга) ва Америкада (18 фоизга).
Шу билан бирга, ЖССТ баъзи мамлакатлар COVID-19 учун синов стратегияларини ўзгартирганини, бунинг натижасида энди камроқ тестлар ўтказилаётганини ва шунга мос равишда касалликнинг камроқ ҳолатлари қайд этилганини таъкидлайди.
Бир ҳафта ичида дунё бўйлаб 5,3 миллиондан ортиқ янги COVID-19 инфекцияси аниқланди.







