Жиззахда Кобальт пиёдани уриб юборди
Оқибатда фуқаро шифохонада вафот этган.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 20 август куни фуқаро ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа М–39 Алмати—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида соат 23:24 ларда юз берган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс Кобальт автомашинасини Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб бораётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл туманида яшовчи пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.








