Тошкентда 2 та кўча ёпилмоқда
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Эртага, 27 август куни Тошкент шаҳрининг иккита кўчаси 4 соатга вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача, Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача бўлган қисми соат 9:00 дан 13:00 га қадар вақтинча ёпилади.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.








