“Биз Президентимиз олдида уятлимиз”
Қорақалпоқ шоири Шавкат Мирзиёев олдида нутқ сўзлади.

Кеча, 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессияси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Жўқорғи Кенгаш депутати Кенесбай Каримов нутқ сўзлаб, Нукус воқелари ҳақида гапириб ўтди.
“Оналар, одамлар келиб айтаяпти: Президентимизнинг олдида одобсиз ёшларимиз учун биз уятлимиз, энди у кишиниг юзларига қандай қараймиз”— дея халқнинг фикрини етказган шоир.
Депутат ўз нутқида, шунингдек, сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр билдирган.
“Мен яқиндагина ўзим туғилган овулга борсам, олдин асфалт бўлмаган йўлларга ҳам асфалт борибди. Бу биргина бизнинг овулимиз. Қорақалпоғистонда юзлаб овуллар “Обод қишлоқ” дастури билан ривожланаётганини биз ҳар куни кўриб турибмиз”, — дейди депутат.








