Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк янги биноларини бориб кўрди

Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк янги биноларини бориб кўрди

 


Бугун, 27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида қурилган янги биноларни бориб кўрди.

 

Давлат раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.

 

Ўзбекистонда ахборот технологиялари ривожига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан, 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди. Барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, соҳада ўзини ўзи банд қилган мутахассислар сони 43 минг нафарга етди.

 

Жорий йилнинг ўзида мамлакатда 134 та янги, жумладан, 50 та хорижий IT компания ташкил этилди, экспортёр корхоналар сони эса 2 баробарга ошди.

 

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки бу борада етакчи. У биринчи бўлиб икки қаватли бинода очилган эди. Бугунги кунда осмонўпар, муҳташам мажмуага айланди.

 

Ушбу IT-паркнинг резидентлари, хизматлар тури ҳам кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг 6 ойида улар томонидан 53 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинган. Йил якунигача бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

 

Давлат раҳбари “Алоқабанк” ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси биноларидаги шароитларни кириб кўрди. Уларнинг пастки қаватларида мижозларга хизмат кўрсатиш офиси жойлашган. Юқори қаватлар IT корхоналар учун мўлжалланган. Ертўла қисмида 3 минг автомобилга мўлжалланган 3 қаватли тураргоҳ ҳам бор.

 

IT-паркда қурилиш 2 босқичда олиб борилмоқда. Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Соҳадаги ташкилотлар, университет, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади.

 

Шу ерда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик компаниясида жорий этилган автоматик ҳисоблаш тизими, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон тизимларини янада такомиллаштириш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

 

custom img

Таиланддаги мактабда отишма содир бўлди

Қурбонлар орасида уч нафар ўқитувчи ва уч нафар ўқувчи бор.

custom img

Тошкентда квартира нархлари ошди, ҳовлилар нархи пасайди

Пойтахтдаги янги қурилган уйлардаги квартиралар нархи йиллик ҳисобда 5 фоизга қимматлашган.

custom img

Тошкентда аёлнинг интим суратларни тарқатмаслик эвазига 3 минг доллар талаб қилган эркак ушланди

У суратларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш ва тарқатиш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мол гўштини қайси давлатлардан импорт қилмоқда?

Бозорларга энг кўп мол гўшти Ҳиндистондан етказиб берилган.

custom img

Коттежни ўз номига ўтқизиб, қолган 36 минг долларни бермаган ака-ука ушланди

Улар уйни 66 минг долларга сотиб олишга келишиб, дастлаб 30 минг доллар тўлаган ва қолган пулни беришдан бош тортиб, уй эгасига тазйиқ ўтказиш билан қўрқитган.

custom img

“Бўрижар” каналида чўкаётган болани қутқарган ППХ ходими ва фуқаро тақдирланди

Болани қутқаришда жасорат кўрсатган ходим ва фуқаронинг хизматлари эътироф этилиб, уларга пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

custom img

Олмаотада инсультни бошдан кечирган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Аёлга Қозоғистон фуқароси томонидан яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳужжатларни расмийлаштиришда бепул кўмак берилган.

custom img

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларини қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Президент хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қарорни имзолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"