Сурхондарёлик эркак синглисининг эрини пичоқлаб қўйди
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида эркак синглисининг турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Денов туманида яшовчи Б. Х. Олтинсой туман Ботош маҳалласида яшовчи синглиси Б. Н.нинг уйига маст ҳолатда кириб келиб, синглисининг турмуш ўртоғи М.М. билан тортишиб қолиб, жанжаллашишади.
Ароқнинг таъсирида ҳушини йўқотган Б. Х. М. М.нинг қорнига ва сонига бир неча маротаба пичоқни уриб олади ва оғир турдаги тан жароҳати етказади.
Мазкур ҳолат юзасидан Б. X.гa нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








