Туркияда сайёҳлик автобуси ҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Туркия шимоли-ғарбидаги Бурса вилоятида сайёҳлик автобуси қоядан қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 38 киши яраланган. Қурбонлар орасида ҳайдовчи ҳам бор.
Автобус Туркиянинг Кютахья шаҳридан Бурсанинг Муданья провинцияси томон кетаётган бўлган. Унда қайси давлат фуқаролари бўлгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.








